ХI Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси қандай ўтади?
Жорий 2026 йилнинг 12-16 октябрь кунлари пойтахт Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Бадиий академияси ташаббуси билан ХI Тошкент халқаро замонавий санъат биенналесини ўтказиш режалаштирилмоқда.
Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси 2001 йилдан буён ҳар икки йилда бир марта давлатимизнинг фаол қўллаб-қувватлаши билан ўтказиб келинмоқда. Ушбу ижодий лойиҳа мамлакатимиз тасвирий ва амалий санъати соҳасида эришилган улкан ютуқларни жаҳонга намойиш этиш, мўйқалам соҳибларининг ўзаро фикр ва тажриба алмашиши учун имкон яратиш, тасвирий санъат ихлосмандларини энг сара асарлар билан таништиришда ўзига хос маърифий майдон вазифасини ўтамоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Бадиий академиясида ташкил этилган йиғилишда мазкур халқаро лойиҳани баланд руҳда, юқори савияда ўтказишга оид фикрлар билдирилди.
Бадиий академия раисининг ўринбосари Фарҳод Тошмуҳамедов бошчилигида ўтган йиғилишда маданий ҳаётимизда муҳим воқелик бўлган мазкур халқаро санъат тадбирини ташкил қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари юзасидан батафсил фикр юритилди.
Йиғилишда мутасаддилар иштирокида ташкилий ишлар муҳокама қилиниб, тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Н.Усмонова, ЎзА