Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди
Ҳар бир меҳнат жамоасининг муваффақиятида фидойи ходимлар, оддий хизматчиларнинг ҳиссаси катта.
Маданият вазири О.Назарбеков томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, меҳр-оқибат ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида ушбу вазирлик ҳамда тизим ташкилотларидан нафақага чиққан ва ҳозирда фаолият юритаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимларга озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат байрам совғалари тарқатилди.
Байрам совғалари пойтахтимиздаги бир қатор театр жамоалари, санъат йўналишидаги олий ва ўрта махсус билим даргоҳлари, маданий-маърифий ташкилотларига юборилди.