Ҳаж сафарига бепул йўлланма
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 100 нафар юртдошимизга Ҳаж сафарига бепул йўлланма топширилди. Уларнинг орасида мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшган, жамиятда ҳурмат қозониб, муборак сафар бахтига муяссар бўлган 3 нафар қорақалпоғистонлик ҳам бор.
Нукус халқаро аэропортида “Президент ҳожиси” деган юксак эътиборга эга бўлган зиёратчилар Ҳаж амалларини бажариши учун кузатиб қўйилди. Зиёратчилар давлатимиз раҳбарининг халқимизга бўлган меҳр-эътибори, нуронийлар ва ёрдамга муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлари учун миннатдорлик билдириб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва Ватанимиз равнақи учун дуо қилишди.
Бундай эзгу ташаббуслар жамиятда меҳр-оқибат, ҳалол меҳнат ва ватанпарварлик қадриятларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.