Ҳаёти ибрат, сўзи ҳикмат отахон
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ҳамда вилоят фаоллари Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 96 ёшли Бектурсун ота Пирматов хонадонида бўлиб, отахонни байрам билан қутлади.
Бектурсун отага Давлатимиз раҳбари томонидан йўлланган байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, бир марталик пул мукофоти, “Мустақиллик монументи” статуэткаси ҳамда байрам совғалари тақдим этилди.
Отахон Ватан озодлиги учун кечган жанглар, урушдан кейинги меҳнат фаолияти хусусида сўзлаб берди. Бугунги дориломон кунларга шукрона айтиб, дуога қўл очди.
[gallery-7002]
Фурқат ТОШМАТОВ олган суратлар.