Ҳаётда изланиб, интилиб яшаш лозим
Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Позагари маҳалласида Шаҳноз зардўзни билмаган киши бўлмаса керак. 32 ёшни қарши олган Шаҳноза зарга тенг ҳунарини болалик вақтида онасидан ўрганган.
Ногиронлиги бўлса-да, маҳалла қизларига ҳунар ўргатиб келаётган Шаҳнозага ҳаракатлари фаоллашиши, кўчага чиқиб, жамоатга аралашиши учун туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан электрон аравача берилди. Шу билан бир қаторда, соғлигини тиклаш, даволаниши учун ҳам моддий ёрдам ажратилди.

– Болаликдан ногиронлигим бор, лекин бу имониятим чекланган дегани эмас. Чунки, ҳунарим орқали ҳам жамиятга фойдам тегяпти, ҳам даромад топяпман. Ҳаётда интилишни, изланишни афзал кўраман. Мақсадларим маҳаллада зардўзлик цехи очиш. Бухоронинг анъанавий қадриятини келажак авлодга янада бойитиб, сайқаллаб, етказиш, – дейди Шаҳноза.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири