8 декабрь –Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун

8 декабрь. Душанба. Тонг аллақачон отган, соат еттидан ўтганини сезасан. Кўрпага баттар бурканар экансан, бугун ишга бормаслигинг эсингга тушади. Бундан тушунтириб бўлмайдиган, ёш боланинг хурсандчилигига ўхшаш бир ҳисни туясан.

Ташқарда ёмғир шитирлайди. Бу об-ҳавода  серқатнов, шалаббо кўчанинг шовқини ҳам бошқача бўлади. Деразадан келаётган шовқинли овоз бугунги тезоб замонники. 

Муздек сувда юз-қўлни ювиб, ёмғирли ҳавода атайлаб енгил кийиниб, этни жунжиктириб кўчада юришнинг ҳам ўзига яраша гашти бор. Қўлимда тандирдан ҳозиргина узилган иккита нон. Уйга қайтаяпман. Унинг тафти ва ифорини таърифлаш қийин.

Бугун мактаб ҳам, боғча ҳам ишламайди. Унда-бунда набираларини етаклаб қаёққадир шошилаётган ёши улуғларни кўрасиз.

Узоқдан маҳалла оралаб сут-қатиқ сотувчиларнинг чорлови эшитилади.

Бу дам олиш кунидаги шаҳар ҳаётининг оддий манзараси. Шу манзаранинг ўзида ҳам маъно, тартиб ва бир муҳит бор.

Тартиб-қоида бор жойда эса тинчлик ва осойишталик бўлади. Ҳар қандай ютуқнинг асосида шу тинчлик деган неъмат туради.

Оддий мисол. Йўлда ҳам қоида бор. Биз унга амал қиламиз, натижада барчаси яхши бўлади.

Конституция эса давлатнинг асосий қоидаси. Агар у бўлмаса, давлат бошқаруви бир тизимга таянмай қўяди. Бу эса одамларнинг ҳуқуқлари турли қарорларга қараб ўзгариб кетишига сабаб бўлиши мумкин.

Шу мулоҳазаларимиз бошида сўзимизни бекорга дам олишдан ва байрамона манзаралардан бошламадик. Чунки таълим олишдан тортиб ишлашга, меҳнат қилишдан тортиб дам олишгача бўлган барча ҳуқуқларимиз айнан шу ҳужжат – Конституция томонидан кафолатланган.

Конституция “эртанги кун қандай бўлади?” деган саволга жавоб ва кафолат берувчи ягона ҳужжат. У давлатга йўл кўрсатади, фуқарони ҳимоя қилади, қонунлар учун энг юқори мезон бўлиб хизмат қилади.

Бугун ана шу ҳужжат – Бош қомусимиз қабул қилинган кун. Барчамизга байрам муборак бўлсин!

Икром АВВАЛБОЕВ, ЎзА

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳаёт қоидаси, эркинликнинг асоси: Конституция бўлмаса нима бўлади?