Ҳасанбой Дўсматов “Париж-2024”нинг ярим финалида
Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг бокс мусобақаларида вазни 51 килограммгача бўлган ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов чорак финал босқичида рингга кўтарилди.
Ҳасанбой ушбу вазн тоифасида ярим финал йўлланмаси учун қозоғистонлик Сакен Бибоссиновга қарши жанг қилди. Икки маҳоратли боксчилар баҳсида вакилимиз ишончли тарзда зафар қучди.
Шу тариқа, Ҳ.Дўсматов ўзининг иккинчи Олимпиадасида яна бир медални нақд қилди. Аммо ушбу медаль қандай турда бўлиши 4 августь Кабо-Верде шарафини ҳимоя қилаётган Даниэл Давид Варела де Пинага қарши ўтадиган баҳсдан сўнг янада аниқ бўлади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА