Ҳарбийларга янги уй-жойлар топширилди
Бухоро тумани “Зарманоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳамда ички ишлар органлари ходимлари учун қурилган 2 та 5 қаватли, жами 60 хонадондан иборат уй-жойлар фойдаланишга топширилди.
Мамлакатимизда сарҳадларимиз дахлсизлиги, юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталигини таъминлашдек шарафли вазифани адо этиб келаётганлар ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доимий эътибор қаратилмоқда. Соҳа вакилларини самарали хизмат қилиши учун барча шароит яратилмоқда.
[gallery-768]
Байрам арафасида фойдаланишга топширилган янги уй-жойлар “Бобур Бухоро қурилиш” ИТҚ МЧЖ ҳамда “Парвоз Камфорт” МЧЖ қурувчилари томонидан бунёд этилди. Мазкур уйлар барча замонавий шароит, алоҳида иситиш тизимига эга. Уйлар олдида болалар майдончаси барпо этилган.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА