Ҳарбий боксчиларимиз Москвага йўл олди
Жорий йилнинг 18-25 сентябрь кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида ҳарбий боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада мамлакатимиз шарафини ўн беш нафар чарм қўлқоп устаси ҳимоя қилади.
Терма жамоамиз аъзолари бугун жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Москвага учиб кетди.

Терма жамоамиз таркиби:
Эркаклар:
-49 кг: Абдумажид Маннопов
-52 кг: Фозилжон Абдумуродов
-56 кг: Самандар Холмуродов
-60 кг: Шунқор Абдурасулов
-64 кг: Мужибилло Турсунов
-69 кг: Билол Мирзараҳимов
-75 кг: Нурислом Исмоилов
-81 кг: Шоҳрух Рустамов
-91 кг: Жавоҳир Тоғаймуродов
+91 кг: Лазиз Муллажонов
Қизлар:
-51 кг: Азиза Ёқубова
-57 кг: Ситора Турдибекова
-60 кг: Райҳона Қодирова
-69 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-75 кг: Мавлуда Мавлонова
Мураббийлар: Уйғун Сиддиқов, Элшод Расулов, Алишер Тўйчиев
Бекжон Юсупов ва Қаҳрамон Каримов мусобақада ҳакам сифатида ишлайди.

Ж.Тошхўжаев,ЎзА