Ҳамюртимиз Грузияда тақдирланди
Грузиянинг Тбилиси шаҳрида Халқаро кўзи ожизлар спорти федерацияси (IBSA)нинг 45 йиллиги муносабати билан махсус тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Осиё Паралимпия қўмитаси ҳамда Халқаро кўзи ожизлар спорти федерацияси вице-президенти, Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошхўжаевга “IBSA45 – Recognition of Long-standing Partners” махсус мукофоти топширилди.

Ушбу эътироф мамлакатимизда пара спорт турларини ривожлантиришга берилаётган алоҳида эътибор ҳамда Ўзбекистоннинг IBSA билан йўлга қўйган узоқ муддатли ҳамкорлиги ҳамда кўзи ожиз ва заиф кўрувчи спортчиларга яратилаётган шарт-шароитлар, шунингдек, адаптив спорт турларини ривожлантириш йўлидаги ҳамкорликнинг рамзий ифодаси бўлди.
Т.Рўзиев,
ЎзА