Ҳамширалар яна бир бор эътироф этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Хабарингиз бор, 12 май – Халқаро ҳамширалари кунида пойтахтимизда бўлиб ўтган тантанали маросимда фарғоналик 6 нафар фидойи ва жонкуяр тиббиёт ходими юксак мукофотлар билан тақдирланган эди.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида ташкил этилган тадбирда улар меҳнати ва фидойилиги яна бир бор эътироф этилди. Унда яна 120 нафар ҳамширага Фарғона вилоят ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ўзбекистон ҳамширалар ассоциацияси Фарғона вилоят бўлинмаси, Республика Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят кенгашининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
[gallery-11919]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА