Халқаро кузатувчилар Навоий шаҳрида
Сайлов – 2021
Шу кунларда юртимизга жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун бўлиб ўтадиган сайловни кузатиш учун халқаро кузатувчилар келмоқда. Улар жойларда ташкил этилган сайлов участкаларида бўлиб, сайловчилар учун яратилган шароитлар ва олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишмоқда.
Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуҳуқлари бўйича бюроси – ЕХҲТ/ДИИҲБ халқаро кузатувчилари Хасбий Тронд ва Радош Балаш Навоий шаҳар ҳокими Муҳиддин Базаров билан учрашди.
Учрашувда дастлаб Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров шаҳарда кейинги йилларда амалга оширилаётган ишлар, тарихи ва бугуни, шаҳарнинг ўзига хос жиҳатлари хусусида маълумот берди.
Шунингдек, учрашув давомида халқаро кузатувчиларнинг Навоий шаҳридаги сайлов участкалари ва муҳим сиёсий жараёнга тайёргарлик ишлари билан боғлиқ саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.
Таъкидлаш жоизки, Навоий шаҳрида 56 та сайлов участкаси мавжуд. Участка сайлов комиссияларидаги жами 606 нафар аъзонинг 65 фоизга яқини хотин-қизларни ташкил қилади.
Суҳбат давомида халқаро кузатувчилар шаҳарда сайловга тайёргарлик жараёнларини юқори баҳолаб, Навоий шаҳрининг озодалиги, одамларининг меҳмондўстлигини алоҳида эътироф этди.


Абдували Бўриев, ЎзА