“Халқ учун” операси билан янги мавсум очилди
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрнинг 101-янги ижодий мавсуми очилди.
Тантанали маросимда театр директори П.Мамутов ва бошқалар сўзга чиқиб, жамоани ҳамда томошабинларни 101-мавсумнинг очилиши билан табриклаб, янги мавсумда ижодий муваффақиятлар тилади.

Шунингдек, маданият ва санъат намояндалари, эл ардоғидаги нуронийлар ҳам эзгу тилакларини билдириб, театрнинг кўп йиллик ижодий фаолиятига юксак баҳо бердилар. Театр саҳнасидаги янги мавсум жамоага омад ва муваффақият олиб келишини тиладилар.
Мавсумнинг очилиши муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилиб, иштирокчиларга “Халқ учун” операси намойиш этилди.
Янги мавсум — театр жамоаси учун янги ижодий изланишлар, янги спектакллар ва томошабинлар учун янги маънавий озуқа даври бўлиши шубҳасиз.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири