Хакерлар ФҚБ базасидан минглаб ходим маълумотини ўғирлади
“Shiny Hunters” номи билан танилган хакерлар гуруҳи томонидан Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) маълумот базаси бузилиб, минглаб ходим маълумоти ўғирлангани даъво қилинди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар тарқатди.
ФҚБ воқеага ҳозирча изоҳ бермаган.
“Shiny Hunters” – “Қора шляпа” дея таснифланган таниқли халқаро кибер жиноят гуруҳи кенг кўламли маълумот тўпламини ўғирлаш, корпоратив ҳавойи базани бузиш ва кейинчалик товламачилик қилишга ихтисослашган. Гуруҳнинг бирор мамлакат билан алоқаси аниқланмаган.
С.Раҳимов, ЎзА