“Гулойим” операси тақдимоти
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида “Гулойим” операсининг премьераси бўлиб ўтди.
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида “Гулойим” операсининг премьераси бўлиб ўтди.
“Қирққиз” достони асосида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Нажимаддин Муҳамеддинов томонидан басталанган операнинг либретто муаллифи Қорақалпоғистон халқ шоири Гулистон Матёқубовадир.
Мазкур асарда Гулойим бошчилигидаги қирқ қизнинг озодлик ва ҳурлик учун курашдаги қаҳрамонлиги тасвирланади.
Опера санъати тарихида илк бор халқ достонларини куйлаган бахши ва жировлар маҳорати симфоник оркестрга ҳамоҳанг жаранглаган 3 актли, 11 картинали эпик опера ўша даврнинг кўриниши, жировнинг “Қирққиз” достонини куйлаши билан бошланади.
Премьерадан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари О.Ҳамроев, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ артисти Р.Абдуллаев ва бошқалар сўзга чиқиб, йиғилганларни мана шундай юқори савиядаги ижодий иш билан табриклади.

