Гули Ҳамроева хореография санъатининг устаси эди
Ўзбек балет санъатининг йирик намояндаси, Ўзбекистон халқ артисти Гули Ҳамроева 76 ёшда вафот этди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар бермоқда.
Гули Ҳамроева Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг прима балеринаси, энг сара жаҳон ва миллий классик балет спектаклларидаги етакчи роллар ижрочиси, бетакрор истеъдод соҳибаси эди.
Унинг “Боғчасарой фонтани”, “Дон Кихот”, “Дилором”, “Муҳаббат тумори”, “Спартак” ва бошқа кўплаб спектакллардаги етакчи роллари миллий балет хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган. Устоз санъаткорнинг хотираси санъат мухлислари қалбида қолади.
ЎзА