Ғолиблар вилоят босқичига йўлланма олди
“Беш ташаббус паралимпиядаси” доирасидаги адаптив спорт турлари бўйича мусобақаларнинг Андижон шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда жисмоний имконияти чекланган ёшларни спортга кенг жалб қилиш, паралимпия спорт турларини янада оммалаштириш, ҳаваскор параспортчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида маҳаллаларда истиқомат қилаётган ногиронлиги бор ёшлар ўртасида “Беш ташаббус паралимпиядаси” спорт мусобақалари юқори савияда ўтказиб келинмоқда.

Мазкур мусобақаларда 18 ва ундан катта ёшдаги имконияти чекланган ёшлар енгил атлетика, бадминтон, стол тенниси, армрестлинг, шахмат, шашка, адаптив спорт турлари, умуман, спортнинг ўн уч тури бўйича иштирок этиб, ўзларининг куч, иқтидор ва салоҳиятларини намоён этди.

Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида адаптив спорт турлари бўйича мусобақалар юқори кўтаринкилик билан бўлиб ўтди.


Мусобақалар якунига кўра, энг юқори натижа кўрсатиб, ғолиб деб топилган ёшлар мусобақанинг вилоят босқичида қатнашиш учун йўлланма олди ва ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Фахриддин Убайдуллаев,
ЎзА.