Ғолиблар мамлакат босқичига боради
Андижонда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилган шашка мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Президентимиз ташаббуси билан маҳалла, умумтаълим мактаблари, профессионал касб таълими муассасалари ўқувчилари, олий ўқув юртлари талаба ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, миллий спорт ўйинлари ва спорт турларини оммалаштириш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидор, истеъдод ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ҳамда уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш мақсадида ўтказиб келинаётган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги тадбирлар, спорт мусобақалари ёшларга кенг имкониятлар эшигини очиб бермоқда. Хусусан, шашка мусобақаларида ҳам кўплаб ёш иқтидорлар ўз салоҳиятини намойиш этмоқда.
Мусобақаларда 16-21, 22-26 ва 27-30 ёш тоифаси бўйича туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган шашкачилар иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди.
[gallery-18679]
Қизиқарли тарзда ўтган мусобақанинг якуни натижаларига кўра, ўз ёш тоифаларида 1-, 2- ва 3- ўринни олган 18 нафар ёш шашкачи мазкур мусобақанинг республика босқичига йўлланма олди.
Мусобақа ғолиб, совриндор ва фаол иштирокчилари ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.
Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари