Германия Эронни музокара бузилиши хавфидан огоҳлантирди
Вашингтон ва Эрон ўртасидаги заиф сулҳ даврида Теҳрон билан музокара АҚШ ва Европа ҳамкорлари билан мувофиқлаштирилган ҳолда олиб борилади.
Германия муайян танаффусдан сўнг Эрон билан дипломатик алоқани қайта тиклади, деб эълон қилди Канцлер Фридрих Мерц. Унинг таъкидлашича, Вашингтон ва Эрон ўртасидаги заиф сулҳ даврида Теҳрон билан музокара АҚШ ва Европа ҳамкорлари билан мувофиқлаштирилган ҳолда олиб борилади.
Мерц Эроннинг ядровий дастури, санкция ва сиёсий келишмовчилик бўйича муносабат ёмонлашуви асносида 2025 йилдан буён юқори даражада мулоқот олиб борилмаганига урғу берди. Шунингдек, Исроилнинг Ливандаги давомли ҳарбий кампанияси АҚШ ва Эрон музокарасини хавф остига қўйишидан ҳам огоҳлантирди.
С.Раҳимов, ЎзА