Германия элчиси билан учрашув
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Тило Клиннер билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маъқул қилди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболи, юқори ва олий даражадаги мунтазам сиёсий мулоқотни давом эттириш масаласи муҳокама қилинди.
Германиянинг етакчи компаниялари билан савдо, сармоя, юқори технологиялар, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Германия томони Ўзбекистон билан сўнгги йилларда ўзаро манфаатли соҳаларда алоқа фаоллашганини ижобий баҳолади.
Учрашувда минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Конструктив ва ишончли Ўзбекистон - Германия мулоқотини янада ривожлантиришга икки томон ҳам тайёр экани тасдиқланди.
ЎзА