Ғазода яна бир ОАВ ходими ҳалок бўлди
Ғазода яна бир фаластинлик ОАВ вакили ҳаётдан кўз юмди. Маҳаллий матбуот хизмати хабарига кўра, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Фаластин анклавидаги турли ахборот агентликларида тасвирчи бўлиб ишлаган Умар Салоҳ Ал-Дайравийнинг сектор марказидаги Ал-Завойид ҳудудида жойлашган уйига зарба берган. Исроил ҳужуми оқибатида Дайравийнинг ўзи, онаси ва отаси ҳалок бўлган.
2023 йил 7 октябрдан буён Ғазода қурбон бўлган ОАВ ходимлари сони 202 нафарга етди.
Айни пайт Халқаро журналистлар федерацияси, Араб журналистлари федерацияси ва барча оммавий ахборот воситалари ҳарбий можаро ҳудудида соҳа ходимларига нисбатан содир этилаётган тизимли жиноятларни қоралашга чақирилган.
Бундан ташқари Ғазо ҳукумати халқаро ҳамжамиятни Исроилга қарши халқаро судларда бундай ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўришга даъват этмоқда.