Ғазода ҳалок бўлганлар 43 мингдан ошди
Ўтган йил 7 октябрдан бери Ғазо секторига берилган зарбалар натижасида 43 мингдан зиёд фаластинлик ҳалок бўлди, дея маълум қилди маҳаллий соғлиқни сақлаш идораси.
– Исроилнинг Ғазодаги ҳаракати қурбонлари сони 2023 йил октябрь ойидан бери 43 020 нафарга етди, – дейилган ижтимоий тармоқ орқали тарқатилган ҳисоботда. – 101 110 киши жароҳатланган. Исроил ҳарбийлари сўнгги 48 соат ичида секторда хонадонларга беш марта ҳужум уюштирди. Натижада 96 нафар инсон ҳалок бўлди, яраланган 277 киши касалхонага етказилди.