Гандболчи қизларимиз жаҳон чемпионати йўлланмасини кўзламоқда
Қозоғистонда гандбол бўйича 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида қитъамизнинг энг сара жамоалари қаторида Ўзбекистон термаси ҳам иштирок этмоқда.
Жумладан, чемпионатда Ўзбекистон, Хитой, Ҳонг Конг, Эрон, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси терма жамоалари чемпионлик ва жаҳон чемпионатига бериладиган икки йўлланма учун кураш олиб бормоқда.

Мусобақа доирасида вакилларимиз Қозоғистон ҳамда Хитой жамоаларига қарши кечган баҳсларда мағлубият қайд этган бўлса, куни кеча Эрон терма жамоасини 48-31 ҳисобида таслим этди.

Энди терма жамоамиз бугун Тошкент вақти билан соат 17:00 да қирғизистонлик тенгқурларига қарши рақобатлашса, 15 май куни Ҳонг Конг терма жамоасига қарши ҳал қилувчи учрашувда ўйнайди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА