Қишлоқ хўжалиги – ҳар қандай мамлакатнинг асосий иқтисодий таянчи. Унинг ривожи нафақат иқтисодий ўсиш, балки халқнинг турмуш даражаси ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ҳам катта аҳамиятга эга.

Маълумотларга кўра, республикада 2025 йил ҳосили учун 1 миллион 221 минг гектар майдонларга бошоқли дон экинлари оптимал муддатларда экилиб, парваришланган. 2024 йилнинг кузида чўл минтақаларига эртапишар, тоғолди ҳудудларига интенсив типдаги юқори ҳосилли навлар жойлаштирилиб, янги навлар салмоғи 607 минг гектарга кенгайтирилган. 

Хўш, юртимизда ғаллачиликни янада ривожлантириш учун қайси агротехнологиялар ёки инновацион ёндашувлар жорий қилиниши керак? Ҳозирги кунда фермерлар учун қайси турдаги буғдой ёки бошқа дон экинлари энг ҳосилдор ва чидамли ҳисобланади? 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдулла Мансуров мазкур масалада қуйидагиларни гапириб берди.

– Ғаллачилик – қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи. Бошоқли дон экинларини тўғри парваришлаш аҳолини арзон ва сифатли озиқ-овқат билан таъминлашга хизмат қилади, қишлоқ жойларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Бу борада давлат, фермер ва олимлар ҳамкорлиги муҳим ўрин тутади. 

Республикада ғалла ҳосилдорлигини оширишда янгича инновацион усулларни жорий этиш мақсадида уруғлик буғдойни экиш олдидан совитгичда сақлаб экиш (яровизация) амалиётини қўллаш тажрибаси ўрганилди. Эпигенетик ёндашувдан келиб чиқиб,  жорий йил ҳосили учун 260 тонна уруғлик дон ҳудудларда мавжуд совитгичли омборларда 40-45 кун сақланиб, 31 тумандаги 62 та ғалла етиштирувчи субъектнинг 1 минг 51 гектар ерида яровизация қилинган уруғлик экиб, парвариш қилинди. Синов жараёнида ижобий натижалар қўлга киритилди. Хусусан, яровизация қилинган уруғлик буғдой 2-3 кун эрта униб чиқиб, унувчанлик ва ўсиш қувватининг юқори бўлгани ҳамда оддий экиш усулига нисбатан гектарига 0,5-1,0 миллион донагача қўшимча ҳосил олингани кузатилди.

Ҳозирда Ўзбекистон селекциясига мансуб “Давр”, “Ўзбекистон-25”, “Бунёдкор”, “Нодир”, “Ҳисорак”, “Қадр”, “Шукрона”, “Аср”, “Юксалиш”, “Ультра”, “Аср чилгиси” ва хорижий селекцияга мансуб “Алексеич”, “Аҳмад” “Веха”, “Безостая-100”, “Темирязевка-150”, “Антонина”, “Собербаш”, “Гурт”, “Еланчик” каби навлар мавжуд. Бу навлар юртимиз иқлимига мослашувчан, ҳосилдор ва чидамли навлар ҳисобланади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларидаги лалми майдонларда “No-till” технологиялари асосида 1000 гектардан ғалла (тупроққа ишлов бермасдан) экилиб, алоҳида назоратга олинган. Мазкур нав Европа, АҚШ, Мексика, Хитой, Бразилия мамлакатларининг кенг майдонларида қўлланилади. Тошкент вилоятида 2024 йил “No till” инновацион технологиясини лалми майдонларда қўллаш натижасида гектаридан 46 центнердан дон ҳосили олинган. 

Тўғри суғориш ва парваришлаш ердан юқори ҳосил олишнинг муваффақиятли гаровидир. Ғалла майдонларини шарбат усулида суғориш ишлари тизимли ташкил этилди. Ҳудудларда мавжуд 5,1 минг дона ОВХ ва штангали пуркагичлар ёрдамида 1-1,5 мартадан бегона ўт, касаллик ва зараркунандаларга қарши кимёвий ишловлар ўтказилди. Ғалла майдонлари физик ҳолда гектарига ўртача 750-770 кг.дан азотли ўғит билан озиқлантирилиб, 3-4 марта макро ва микро элементларга бойитилган биостимуляторлар ёрдамида баргидан суспензия усулида ишлов берилди.

Бугунги кунда республиканинг барча ҳудудларида ғалла ўрим-йиғим ишлари бошланган. Жорий йил ўрим-йиғим мавсумини тизимли ташкил этиш ва етиштирилган ҳосилни қисқа муддатда йиғиб олиш мақсадида 2 минг 914 дона дон ўриш комбайни таъмирдан чиқарилган ҳамда 2025 йил қўшимча 195 дона янги дон ўрим комбайни сотиб олиниб, жойларга етказиб берилган. Жорий йил ҳосилидан жами 2 миллион 850 минг тонна дон жамғариш белгиланган.

Шуни алоҳида қайд этишим лозимки, ғаллачиликдаги энг муҳим босқичлардан бири — донни ўз вақтида ва тўғри усулда йиғиб олиш. Агар бу жараёнга етарли эътибор берилмаса, катта меҳнат билан етиштирилган ҳосилнинг муайян қисми йўқотилиши (нобуд бўлиши) мумкин. Шунинг учун бу борада эҳтиёткорлик талаб этилади.

Муҳайё Тошқораева ёзиб олди.

ЎзА

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғаллачилик – қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи