Футбол хабарлари
“Opta” суперкомпьютери футбол клубларининг миллий чемпионатдаги натижалари, лиганинг умумий даражаси, шунингдек, мамлакат ва қитъа жадвалидаги ўринларини ҳисобга олиб, жаҳон рейтингини янгилади.
Ушбу янгиланган жаҳон рейтингидан 13 мингдан ортиқ жамоалар қатори Ўзбекистон Суперлигаси клублари ҳам жой олди.
Жумладан, икки клубимиз – "Нефтчи" – 933, "Насаф" – 954, "Пахтакор" эса 1017-ўринни банд этди. Рейтингда Англиянинг "Арсенал" клуби етакчилик қилмоқда. Кучли бешликдан "Бавария", "Барселона", "Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити" ўрин олган.
***
Футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги мусобақасининг I ва II босқич учрашувлари санаси ва вақти расман маълум қилинди. Ўйинлар жорий йилнинг 22–26 март кунлари оралиғида бўлиб ўтади.

***
Бугун, 22 март куни ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановнинг жамоаси "Манчестер Сити" Англия лига кубогининг финалида "Арсенал"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув Ўзбекистон вақти билан соат 21:30 да бошланади.

***
Бундеслиганинг 27-турида Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси ўз майдонида 'Унион"ни 4:0 ҳисобида тор-мор қилди. Натижада Венсан Комани шогирдлари миллий чемпионатнинг бу мавсумда рақиблар дарвозасига урган голлари сони 97 тага етди. Мюнхен клубини 1971-1972 йилда 101 гол уриб, ўзининг энг яхши натижасини қайд этган. Шу орқали "Бавария" ўз рекордини янгилашига 4 гол қолди.

***
АПЛ 31-туридан ўрин олган "Брайтон" — "Ливерпуль" баҳси якунланди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дэнни Уэлбек 14 ва 56-дақиқаларда дубль қайд этган бўлса, Милош Керкез ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
***
Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби бош мураббийи Иван Бошкович ўз лавозимини тарк этиши мумкин. Бунга сабаб, жамоа мамлакат Суперлигасидаги муваффақиятсизлигидир. Аниқроқ айтадиган бўлсак, жиззахликлар янги мавсумнинг дастлабки 4 турида атиги 1 очко жамғарди. Бу эса турнир жадвалида кескин пасайишга ва раҳбариятнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА