Футбол: Суперлига ўйинлари бошланади
Бугун, 3 март куни футбол бўйича Coca-Cola Суперлигасининг янги мавсумига старт берилади. 1-тур ўйинларининг илк баҳсларини «Пахтакор» — «Олимпик» ва «Металлург» – «Нефтчи» дуэллари бошлаб беради.
Пойтахтимиздаги «Пахтакор» стадионида ўтадиган «Пахтакор» – «Олимпик» учрашуви ҳамда Бекободда «Металлург» ва Фарғонанинг «Нефтчи» жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик 2023 йил чемпионатининг биринчи учрашувлари сифатида тарихдан жой олади.

Эртага, 4 март куни Суперлиганинг навбатдаги ўйинлари «Сўғдиёна» – «Бунёдкор», «Насаф» – «Андижон», «Навбаҳор» – «Қизилқум» учрашувлари бўлиб ўтса, 5 март куни «Сурхон» — ОКМК ҳамда Турон-Бухоро жамоалари баҳси 1-тур ўйинларини якунлаб беради.
Т.Рўзиев,
ЎзА