Футбол: “Челси” ва “Палмейрас” чорак финалда ўйнайди
Америка Қўшма Штатларида футбол бўйича клублар ўртасида ўтаётган жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида “Палмейрас” — “Ботафого”, “Бенфика” — “Челси” жамоалари ўзаро рақобатлашди.
Чемпионат плей-офф босқичининг илк баҳсида Бразилиянинг икки клуби "Палмейрас" ва "Ботафого" клублари ўзаро тўқнаш келди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади ва жамоалар қўшимча бўлимга йўл олди. Унда Пауло Энрике Сампайо Фильо 110-дақиқада ҳисобни очди ва “Палмейрс”ни олдинга олиб чиқди. Баҳс якунига қадар мазкур ҳисоб сақланиб қолди.

Шунингдек, 1/8 финал босқичидан ўрин олган “Бенфика” ва “Челси” жамоалари ўртасидаги баҳс 1:4 ҳисобида ўз якунига етди. Шу тариқа, “Челси” чорак финалда “Палмейрас” жамоасига қарши майдонга тушадиган бўлди.
Бугун, 29 июнь куни соат 21:00да “ПСЖ” — “Интер Майами” баҳси бўлиб ўтса, 30 июнь куни соат 01:00да “Фламенго” — “Бавария” ўзаро рақобатлашади. Мазкур баҳс ғолиблари чемпионатнинг 1/4 финалида ўзаро куч синашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА