Франциянинг саноат ва ҳунармандчилик ютуқлари Тошкентда намойиш этилади
Ўзбекистон жаҳон сайёҳлик харитасидаги ўз мавқеини фаол мустаҳкамлаб, сайёҳларга нафақат бой тарихий мерос ва Буюк Ипак йўлининг машҳур шаҳарларини, балки халқаро тадбирларнинг сермазмун дастурини ҳам таклиф этмоқда.
2026 йилнинг 6-7 июнь кунлари пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ташкил этилган “Францияда ишлаб чиқарилган” номли ноёб кўргазмага ташриф буюриши мумкин.
Кўргазма Фотосуратлар уйида бўлиб ўтади ва унда Франция саноати, инновациялари ҳамда ҳунармандчилик маҳоратини акс эттирувчи 100 дан ортиқ экспонат намойиш этилади.
Мазкур экспозиция ҳар йили Елисей саройида ўтказиладиган йирик кўргазманинг давоми бўлиб, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига Францияда ишлаб чиқарилган энг сара маҳсулотлар билан яқиндан танишиш имконини беради.
Кўргазма ҳар куни соат 10:00 дан 17:00 гача ишлайди.
Кириш бепул.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА