Франция сайловлари олдидан ёлғон хабарлар тарқалмоқда
Францияда 2027 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари олдидан икки собиқ бош вазир Габриэль Атталь ва Эдуар Филиппга қарши ёлғон маълумотлар тарқатилаётгани аниқланган, деб хабар берди Euronews.Чунки, улар президентлик учун даъвогар бўлиши мумкин бўлган шахслар ҳисобланади. Улар ҳақида ёлғон хабарлар тарқатилса, сайловчиларнинг уларга бўлган ишончи пасайиши ва сайлов натижасига таъсир қилиши мумкин.
Мутахассислар ёлғон маълумотлар тарқатиш компаниясини Россия манфаатларига хизмат қилувчи Matryoshka тармоғи билан боғламоқда. Унда машҳур француз ОАВлари — Le Figaro, Libération, Le Monde номидан сохта материаллар тайёрланган.
Масалан, Габриэль Атталь ҳақида унинг саломатлиги ёмонлиги, Паркинсон касаллигига чалингани ва ҳатто ўзига-ўзи суиқасд уюштириб, айбни Россияга ағдармоқчи бўлгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқатилган.
Кейинчалик бундай ёлғон хабарлар бошқа собиқ бош вазир Эдуар Филиппга қарши йўналтирилган. У ҳақида ҳам коррупцияга алоқадорлиги ҳақида сохта хабарлар тарқатилган.
Франция расмийлари ва мустақил экспертлар бундай компаниялар 2027 йилги президентлик сайловларига таъсир кўрсатиш ва номзодларни обрўсизлантиришга қаратилган, деб ҳисобламоқда.
<iframe width="458" height="815" src="https://www.youtube.com/embed/y4waZqpc2s4" title="Fransiya saylovlari oldidan yolg‘on xabarlar tarqalmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Кенжа Бекжонов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА