ФОТОРЕПОРТАЖ: тутнинг икки хил тури истеъмолга яроқли ҳисобланади
Тут дарахти Марказий Осиёга Хитойдан тахминан эрамиздан аввал 2-3 минг йилларда келтирилган.
Тут дарахти Марказий Осиёга Хитойдан тахминан эрамиздан аввал 2-3 минг йилларда келтирилган. Дунёда тутнинг жами 16 хил тури бор. Бу мевали дарахтнинг, асосан, икки хил тури истеъмолга яроқли ҳисобланади. Бу оқ тут ва шотут (қора тут). Оқ тутнинг ватани Хитой, шотутнинг эса афсонавий Шом давлати — Эрон ва Афғонистон ҳисобланади.
Тут апрель ойида гуллайди. Гуллари майда кўримсиз. Барглари тухумсимон ёки буйраксимон шаклли бўлади. Меваси май-июнь ойларида етилади. Тут тўлиқ етилган, сершира, янги узилган ҳолда ёки қуритилган (тут майизи) ҳолида истеъмол қилинади. Яна тутдан турли хилдаги пишириқлар, мураббо ва мармеладлар, қиём, шинни тайёрланади. Айрим халқларда эса мевадан шираси сиқиб олиниб, қолгани қуритилиб, қаҳва сингари дамлаб ичишади.
Қуйидаги суратларда куртак очган тутнинг пишиб дастурхонимизгача элтган йўли акс этган.



