ФОТОРЕПОРТАЖ: Қарши оқшоми
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қарши шаҳрида энг азиз ва энг улуғ байрам – мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллигига қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилаётир.
Марказий кўчалар, майдон ва хиёбонлар замонавий ёритиш тизимлари, иллюминациялар, светодиодли лампалар билан безатилмоқда. Уларнинг ранг-баранг нурида шаҳарнинг тунги қиёфаси янада гўзаллашмоқда. Фавворалар олдига оқшом маҳал сайрга чиққан аҳоли худди кундузгидек ёруғ хиёбонларда ором олмоқда.







