ФОТОРЕПОРТАЖ: Мурожаатлар ўз ечимини топмоқда
Бугун мамлакатимизда давлат органларининг халқ олдидаги ҳисобдорлигини кучайтиришга қаратилган амалий чора-тадбирлар қизғин тус олган. Бу жараёнда халқ билан очиқ мулоқот ўтказиш, фуқаролар мурожаатларида кўтарилган масалаларни қонун талаблари асосида ҳал этиш ва пировардида инсон манфаатларини таъминлаш муҳим ўрин тутаётир.
“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали, унинг туман ва шаҳар газ таъминоти бўлимларида ҳам истеъмолчи манфаати, мурожаатларни ҳал этиш тартибига энг муҳим масалалардан бири сифатида қаралмоқда. Буни жорий йилнинг 30 август кунига қадар “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиалига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари орқали ҳам билиш мумкин. Ушбу вақт ичида филиалга жами 4098 та мурожаат йўлланган бўлиб, шулардан 258 таси тўғридан тўғри, 3840 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган. Фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатларнинг 2134 таси маиший газ баллон билан таъминлаш, 362 таси суюлтирилган газ таъминоти, 841 таси табиий газ таъминоти, 202 таси табиий газ таъминотига тўловлар ҳисоб-китоби ва 559 таси бошқа масалаларга оиддир.
“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиалига келиб тушган 4098 та мурожаатнинг 3370 таси қаноатлантирилган, 571 таси бўйича мурожаатчиларга тушунтириш берилган, ижрога йўналтирилган 157 таси соҳа ходимлари иштирокида кўриб чиқилмоқда.
Айни пайтда аҳоли хонадонларини табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида, ташкилот мутахассислари томонидан кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.
Фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида, тўлиқ, беғараз ўрганиш ҳамда уларни ҳал этиш халқнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
[gallery-3767]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА