Сармишсойдаги ажойиботлар
ФОТОФАКТ
Навоий вилояти Навбаҳор туманида жойлашган Сармишсой дараси ва унинг атрофидаги сойларда 10 мингдан ортиқ петроглифлар борлиги аниқланган. Расмларнинг асосий қисми сойнинг ўрта қисмида жойлашган зич тошли 22,5 километр масофадаги қоятошларга ўйиб ишланган.



