Фотоэтюд: Яшилликка бурканди олам
Олам ям-яшил либосини кийди...
Олам ям-яшил либосини кийди...
Куни кеча ёғиб ўтган ёмғир табиатга янада ўзгача чирой бағишлади. Эндигина кўз очган япроқлар ёмғирда чўмилиб, анчагина бўй чўзиб қолди. Майсалар эса қуёшнинг заррин нурларида тобора кўкка интилмоқда. Табиатнинг бетакрор инъоми — яшиллик қалбларга тиниқлик улашмоқда. Яшил майсазорлар узра эсаётган баҳорнинг майин шамоли кўнглингизга алланечук ҳисларни олиб киради.
Гул-ғунчалар асалариларга бол ҳадя этади. Бу манзара бетакрор завқ улашади. Беихтиёр шундай бахтиёр лаҳзаларнинг асири бўлиб қолгинг келади.



