Форумдаги суҳбатлар эсда қоларли бўлди
Нима камчилик бор?
Нима камчилик бор? Уни мана бу йўл билан ҳал қиламиз, яхши таклиф билан чиқинг, қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш биздан, дея сўз бошлаган жамият раисига ёшлар компьютерларни янгилаш, кутубхона, спорт майдони, ўқув курслари ташкил этиш, ҳудудларда тажриба алмашиш каби истакларини айтишди. Уларга ижобий ечим топишга ваъда берилди.
“Ўзтрансгаз” ахборот хизматидан берилган маълумотга кўра, ушбу мулоқот Бўстонлиқ туманидаги Угам оромгоҳида Республика Ёшлар форумида бўлиб ўтди. Унда “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти тизими корхоналаридан 100 нафарга яқин ёш ходим ва мутахассис иштирок этди. “Юксак маънавиятли ёшлар – юрт таянчи” деб номланган форумда креатив қарашлари билан ибрат бўлаётган фаол ёшлар вакилининг IT тармоғидан тўғри ва самарали фойдаланиб иш юритиш ҳақидаги чиқиши, меҳнат муҳофазаси бўйича ўтказилган машғулотлар қизиқарли бўлди.
Форумда аввал тизимда кузатилмаган жиҳат - “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти бошқарувига жорий йил июль ойида тайинланган У.Сайидовнинг ёшлар билан бевосита мулоқоти эътиборли бўлди.

Айниқса, бир қатор мутахассисларнинг ҳаётий мисолларга таяниб “Ёшлар коррупцияга қарши” мавзуидаги суҳбатлари эсда қоларли бўлди. Тадбир мусиқий дақиқалар билан кўтаринкилик касб этди. Форум доирасида ўтказилган футбол мусобақасида “Ўзтрансгаз”нинг амалдаги чемпиони “Урганчтрансгаз” жамоаси бу гал ҳам мухлислар меҳрини қозонди.
Ғолиблар тақдирланди. Келгусида ҳудудларда шундай учрашувларни давом эттиришга келишиб олинди.