Фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг
Фарғона вилоятида олиб борилаётган тарғибот ишларига қарамасдан фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар камаймаяпти.
Фарғона вилоятида олиб борилаётган тарғибот ишларига қарамасдан фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар камаймаяпти. Жорий йил февраль ойида С.Д. Чархий кўчасида яшовчи таниши М.А.га Фарғона шаҳрида қурилаётган кўп қаватли уйларнинг биридан хонадон олиб беришни ваъда қилиб, 76 миллион сўм, яъни кўп миқдордаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, С.Д.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Учкўприк туманида яшовчи Т.Х. ҳам афсуски шу йўлни танлади. У таниши Р.Б.га йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун қўлланилган 2 000 000 сўм маъмурий жаримани ИИБда ишловчи танишлари орқали бекор қилдириб беришга ваъда бериб, ишончига кириб, 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Т.Х.га нисбатан фирибгарлик бўйича жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди. Ҳозирда ҳар икки жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.