Фидойи меҳнатнинг муносиб рағбати
“Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланганлар қаторида Жиззах вилоятидан 10 нафар фаол, ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакиллари бор.
“Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланганлар қаторида Жиззах вилоятидан 10 нафар фаол, ташаббускор фуқаролар ва жамоатчилик тузилмалари вакиллари бор.
Жиззах вилояти ҳокимлигида маҳалла институтининг ўрни ва ролини кучайтириш, жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамоатчилик назоратини амалга ошириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ана шу фидойиларга мукофотларни топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Вилояти ҳокими Э.Солиев ушбу мукофотга сазовор бўлганларни самимий табриклаб, кўкрак нишонларини уларнинг соҳиблари кўксига тақиб қўйди.
– Кўп йиллар фуқаролар йиғинида ишлаб келаётганим туфайли бу соҳада ишлаш нечоғли масъулиятли эканини биламан, – дейди Ғаллаорол туманидаги “Гулистон” фуқаролар йиғини фаоли Хайринисо Исомиддинова. – Ҳукуматимиз томонидан маҳалла бошқаруви фаолиятини такомиллаштиришга, бу ерда ишлаётган ходимларни, фаолларни рағбатлантиришга эътибор қаратилаётгани жамиятимиз равнақи учун жуда зарур деб ўйлайман. Шу туфайли ушбу мукофот менинг зиммамга янада катта масъулият юклади. Буни менга билдирилган катта ишонч сифатида қабул қилиб, маҳалламизнинг янада обод, осойишта бўлиши йўлида куч-ғайратимни аямайман.
Мукофотланганларга вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.

