Фестиваль минглаб ёшларни жамлади
Қаршида “Беш ташаббус олимпиадаси” фестивали бўлиб ўтди. Тадбир ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.
Беш ташаббус олимпиадасида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш жараёнлари 10 февраль кунидан бошланган. Шу кунга қадар вилоят бўйича 700 минг нафардан зиёд ёшлар 5tashabbus.uz сайтида олимпиадада иштирок этиш мақсадида ариза қолдирган. Бугунги кунга қадар олимпиаданинг “Ёшлар овози” фестивали, енгил атлетика, стол тенниси ва street workout мусобақаларининг маҳалла босқичлари якунланган.
Уларда 93 минг 27 нафар ёшлар иштирок этган.
[gallery-17645]
Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари