Ферузанинг “Dilfuza” ўқув маркази
Президентимиз раҳнамолигида хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллиги ва мавқеини юксалтириш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Андижонлик Феруза Тоҳирова мамлакатимизда яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, “Dilfuza” ўқув марказини ташкил этди.
Икки йил аввал фаолият бошлаган мазкур ўқув марказида ёшлар миллий ва замонавий услубда либослар тикиш, пазандалик, тўқувчилик, уй ҳамшираси, аёллар сартароши, карвинг санъати, дизайнерлик, компьютер сабоқлари, инглиз ва рус тили, мактабгача тайёрлов курсларида билим ва кўникмаларини оширмоқда. Ўқув машғулотларини етти нафар тажрибали мутахассис замонавий шароитларда олиб боради.