Фахрийлар талабалар билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирликларининг қўшма қарорига асосан талаба-ёшларни жисмонан соғлом, маънан юксак, ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Гулистон давлат университети бошланғич ташкилоти қошида ташкил этилган "Қалқон" жамоатчилик гуруҳи аъзолари учун “Янги Ўзбекистонга “Қалқон”миз” шиори остида ўқув-семинар ташкил этилди.
Уч кун давом этган ўқув-семинарда давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 19 январдаги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгилаб берилган вазифалар, ёшлар билан ишлашда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш, олий таълим муассасаси ва ётоқхоналар ҳудудида “Хавфсиз ҳудуд – хавфсиз талаба” тамойили асосида жамоат тартибини сақлаш, ёшлар ўртасида содир бўлаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш каби долзарб ва муҳим масалаларга аҳамият қаратилди.
Ўқув-семинарда Сирдарё вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг маслаҳатчиси, подполковник Ўктам Болтабоев, вилоят Ички ишлар бошқармаси фахрийлар кенгаши раиси, подполковник Ғулом Жўраев, фахрийлар кенгаши аъзолари, мазкур кенгашнинг Янгиер шаҳар бўлими раиси, университетнинг профессор-ўқитувчилари иштирок этиб, улар ўз ҳаётий тажрибасидан келиб чиқиб, муҳокама этилган ва сўз юритилган масалалар юзасидан талаба-ёшлардан ташкил топган "Қалқон" жамоатчилик гуруҳи аъзолари учун керакли тавсия ва маслаҳатлар беришди.
[gallery-21589]
Семинар якунида ёшлар орасида ҳарбий ватанпарварлик руҳини янада юксалтиришга ҳисса қўшган ҳамда ўқиш давомида ўзининг зукколиги, билимдонлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ талаба- ёшларга махсус сертификатлар, маҳорат дарсларини олиб борган мутахассисларга эса ташаккурномалар топширилди.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири