Фахрийлар ўртасида футбол турнири ўтказилди
Тошкентда "Пахтакор" клуби афсоналаридан бири Михаил Ан хотирасига бағишлаб фахрийлар ўртасида турнир ташкил этилди. Мусобақа Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ва Ўзбекистон корейс маданият марказлари уюшмаси раиси Виктор Пак иштирокида бўлиб ўтди.

Турнирда Корея Республикаси, АҚШ, Қирғиз Республикаси ва Қозоғистон мамлакатларининг Ўзбекистондаги элчилари ташриф буюрди. Мусобақада 8 жамоа – "Пахтакор" фахрийлари, Корейс маданият марказлари уюшмаси терма жамоаси, Тошкентдаги Пучон университети жамоаси, ОАВ термаси, шунингдек, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Корея Республикаси ва АҚШ элчихоналари жамоалари иштирок этди.

Дўстона руҳда ўтказилган мусобақада Қирғиз Республикаси элчихонаси жамоаси ғолиб бўлди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, бу каби турнирлар Михаил Ан хотирасини ёдга олиш орқали умумий тарих ва спорт орқали халқлар ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА