Фарғонада журналистлар шарафланди
Замоннинг энг катта муаммоси бугун мулоқотнинг заифлигида бўлиб қолди. Гап фақат давлат раҳбарларининг учрашувларида эмас. Халқлар ўртасидаги муносабатларда яқинлик заруратга айланди. Журналистика эса ана шу “юмшоқ жой”ни тўлатувчи воситадир.
Фарғонада бугун нишонланган матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунида шу ҳақида таклиф ва ташаббуслар билдирилди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Полвонов бир дастурхон атрофида йиғилган оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами билан қутлар экан Президент табригидаги муҳим жиҳатларни айтиб ўтди. Ва вилоятнинг фидойи журналистларини ҳокимлик фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.








Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлиги тобора кенгайиб бораётганлиги ҳамда журналистлар, оммавий ахборот воситаларини қўллаб қувватлашнинг изчиллиги ҳақида гапирди. Ўзбекистон Президентининг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табригига жавобан фаолиятларига ватанпарварлик руҳини чуқурроқ сингдиришларини билдирдилар.
Тадбир вилоят санъат усталарининг катта концерти билан давом этди.
Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов, ЎзА