Мамлакатимизда тоза ва ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш, қайта тикланувчи, самарали энергия манбаларидан кенг фойдаланиш муҳим вазифа сифатида белгиланган. Фарғона вилоятида “яшил энергетика” соҳасида ҳам кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Президентимиз ўтган йили 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига амалий ташрифи чоғида Ўзбекистон туманида Хитойнинг “Gezhouba Group” компанияси билан ҳамкорликда илк электр энергияси сақлаш тизими қурилиши лойиҳасини бошлаб берганди. Қисқа муддатда замонавий электр энергияси сақлаш тизими қуриб битказилгани бугунги ва эртанги кунимиз учун муҳим воқеа бўлди. Бу масаланинг бир жиҳати. Бошқа томондан эса янги лойиҳа орқали чекка ҳудудга янги ҳаёт, фаровонлик, бунёдкорлик анъаналари кириб келди. Сув етиб бормаган овлоқ жойларда обиҳаёт чиқарилди, янги йўллар ётқизилди, инфратузилма тармоқлари тортилди. Янги лойиҳа мамлакатимизда биринчи тармоққа уланган батарея энергия сақлаш тизими бўлибгина қолмай, Марказий Осиёдаги энг йирик энергия сақлаш омборидир. Электр энергиясини батареяда сақлаш, айниқса, қишда қўл келади. Кундузи юклама паст бўлган вақтда тизимни қувватлантириш, юклама юқори бўлганда уни бўшатиб, тизимдаги мувозанатни сақлашга ёрдам беради. Ноқулай об-ҳаво шароитида ҳам электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш хусусиятига эга. 

Соҳа ривожи йўлидаги ислоҳотлар давоми сифатида Бешариқ туманида 500 мегаваттли қуёш фотоэлектр станциясини қуришга старт берилди. Лойиҳа қиймати 350 миллион долларлик тўғридан-тўғри инвестицияни ташкил этади. Бунинг учун 1060 гектар чўл ҳудудидан ер ажратилди. Германиянинг “Hyper Partners” компанияси инвесторлигидаги лойиҳанинг қурилиш-монтаж ишлари Хитойнинг “China Western Pover industral” компанияси ва маҳаллий ташкилотлар томонидан бажарилади. Лойиҳа натижасида 1 миллион 100 минг киловатт соат ёки 458 минг хонадоннинг бир йиллик истеъмолига тенг “яшил” энергия ишлаб чиқариш, 333 миллион куб метр табиий газни тежаш мумкин ҳамда 462 минг тонна зарарли моддаларнинг атмосферага чиқарилишининг олди олинади. 

Сув ресурсларидан фойдаланиб муқобил электр энергияси ишлаб чиқариш борасидаги лойиҳалар аҳоли оғирини енгил қилмоқда. Алоҳида қабул қилинган дастур доирасида Фарғона туманида 2 та кичик ГЭС барпо этилди. Шоҳимардон қишлоғида қурилган 2,2 мегаваттли ва Юқори Водил қишлоғидаги 430 киловаттли станциялар йилига 13 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бунинг ҳисобига 3,5 миллион куб метр табиий газ сарфининг олди олинади. Эътиборлиси, бу йўналишлар учун керакли қуёш панеллари билан боғлиқ зарур жиҳозларни маҳаллий шароитда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 

Қувасой шаҳрида “Blue carbon” қўшма корхонасида панеллар, ёритиш ускуналари ҳамда уларни қувватловчи батареялар тайёрланяпти. Натижада импорт ҳажми камайди, маҳсулот таннархи арзонлашди, сифати яхшиланди. Тўғридан тўғри хорижий инвестиция ҳисобига барпо этилган корхонада йилига 200 мегаватт қуёш панели, 150 минг дона 30-40 турдаги 30-120 ваттгача бўлган қуёш панелли кўча чироқлари ишлаб чиқарилади. Лойиҳа натижасида йилига 10 миллион долларлик маҳсулотни Европа, Африка, МДҲ давлатларига экспорт қилиш режалаштирилмоқда. 

Жорий йилда эса бу борадаги ишларнинг кўлами янада улкан. Зеро, мамлакатимизда иқтисодий, экологик жиҳатдан самарали бўлган “яшил энергетика” соҳасида ислоҳотлар ҳудудларда ҳам ўз самарасини бермоқда. 

М.Сулаймонов, ЎзА

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада “яшил энергетика” соҳасида янги лойиҳалар амалга оширилмоқда