Фарғонада Мудофаа ишлари бошқармасининг янги биноси очилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти Мудофаа ишлари бошқармасининг замонавий талаблар асосида таъмирланиб, барча қулайликлар билан жиҳозланган янги маъмурий биноси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Тантанали маросимда вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Хайрулло Бозоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-майор Ойбек Саидов, ҳарбий хизматчилар ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этди.
Янги бино замонавий техника ва ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозланган бўлиб, фуқаролар ҳамда ҳарбий хизматчиларга қулай ва самарали хизмат кўрсатиш имконини беради. Бу ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш, чақирув жараёнларини сифатли ташкил этиш ва ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.
[gallery-27537]
Тадбир якунида меҳмонлар янги бинода яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди ва амалга оширилган бунёдкорлик ишларига юқори баҳо берди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА