Фарғона вилоятида мамлакатдаги энг кўп мева ва сабзавот етиштирилади. Вилоятда 50 минг гектар боғ, 10 минг гектар узумзорлар ҳамда 25 минг гектар майдондан сабзавотлар йиғиб олинмоқда.

Тўғри, уларнинг бир қисми  экспорт қилинмоқда. Масалан, 2024 йилда 335 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хорижий давлатларга юборилди. Аммо қолган қисми ички бозор эҳтиёжидан каррасига ортиқдир. Шунинг учун ҳам масалан, боғдорчилик маҳсулотларини қайта ишлаш Фарғона вилояти учун ҳамиша устувор бўлиб келган. Ниҳоят, Қўқон эркин иқтисодий зонасининг Қувасой ҳудудида “Marvin fruitline” МЧЖ томонидан  умумий қиймати 14 миллион доллар бўлган мевани қайта ишлаш ва қуюлтирилган табиий шарбат – концентрат ишлаб чиқариш лойиҳаси фойдаланишга топширилди. Айтиш керакки, бу шарбат қадоқлайдиган корхона эмас, аксинча ўша, масалан “Dena” бренди каби мева шарбати тайёрлаш учун қуюқ шарбат –концентрат ишлаб чиқаради.

– Фарғона вилоятида боғлар жуда кўп ва серҳосил. Шунинг учун корхонани Қувасойга қурдик, – дейди “Marvin fruitline” корхонаси раҳбари Дилмурод Раззоқов. – Лойиҳанинг қиймати 14 миллион долларга тенг. Лекин келгусида ишлаб чиқаришни яна кенгайтирамиз. Бу ерда бир йилда 50 минг тоннадан зиёд мева қайта ишланади.

– Биз Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд шаҳарларига ҳам ўз технологик линияларимизни қўйганмиз, – дейди Италиянинг CFT  компанияси вакили  Gerardo Patciello.  – Лекин Қувасой заводидаги технология энг сўнгги русумли ва самарадорлиги юқори.

Италиялик мутахассиснинг айтишича, бу ускуналар мевадан 95 фоизгача қуюқ шарбат – концентрат ишлаб чиқаради.

– Қувасойда 12 минг гектарга яқин боғ бор. Бу боғларнинг меваси юз минг тоннадан ошади. Лекин унинг 20-25 фоизини йиғиб-териб вақтида етказиб беролмаслигимиз сабабли нобуд бўлар  эди, – дейди қувасойлик моҳир боғбон, меҳнат фахрийси Музаффаржон Бозоров. – Бу корхонанинг қурилиши биз учун омад бўлди. Энди биз яна янги боғлар яратамиз, кўпроқ ҳосил етказиб корхона узлуксиз ишлашини таъминлаймиз.

[gallery-25092]

Корхонанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров тадбиркор Шавкатжон Зокировга ва “Ҳамкорбанк” раҳбариятига алоҳида миннатдорчилик билдирди. Чунки 5 гектарлик майдонда Швецария ва Италия технологиясига асосланган замонавий ишлаб чиқариш туфайли вилоят саноат маҳсулотлари 115,2 миллиард сўм, экспорт эса 2,4 миллион долларга кўпаяди. 120 та янги иш ўрни яратилади.

– Ҳозирги кунда олмани қайта ишлаяпмиз. Кейинги йилда олча, беҳи, анор каби меваларни ҳам қайта ишлаймиз. Маҳсулотнинг 80 фоизи экспорт қилинади, қолган қисми ички бозорга чиқарилади, – дейди Дилмурод Раззоқов.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/P2ce_43bdvA" title="Farg‘onada meva sharbati konsentrati ishlab chiqariladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (сурат, видео), ЎзА

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада мева шарбати концентрати ишлаб чиқарилади (+видео)