Фарғонада Амир Темур меросига бағишланган илмий анжуман ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона давлат университетида Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан “Амир Темур жаҳон тарихида” мавзуида V Республика илмий-назарий конференцияси бўлиб ўтди.
Анжуманни университетнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Юсуфжон Аҳмадалиев очиб бериб, мазкур тадбир Амир Темурнинг давлатчилик мероси ва тарихини илмий жиҳатдан ўрганишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Конференцияга темуршунос олим, профессор Баҳриддин Усмонов модераторлик қилди. Унда маҳаллий ва хорижий олимлар томонидан темурийлар даври тарихи, давлат бошқаруви, маданияти ва илмий меросига бағишланган маърузалар тақдим этилди.
[gallery-28578]
Анжуман доирасида иштирокчилар ўртасида илмий фикр алмашувлар бўлиб ўтди, мавзу юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА