Фаол журналистлар тақдирланди
Хусусан, Навоий шаҳар кенгаши депутати Сардор Ғаффоров бир гуруҳ фаол журналистларни ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан қутлади.
Навоийда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан корхона ва ташкилотлар томонидан соҳанинг жонкуяр ходимлари, забардаст журналистлар, қалам аҳлига эҳтиром кўрсатилмоқда.
Хусусан, Навоий шаҳар кенгаши депутати Сардор Ғаффоров бир гуруҳ фаол журналистларни ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан қутлади.
Тадбирда соҳа вакилларининг жамият ҳаётининг турли жабҳаларида кечаётган кенг кўламли ислоҳотлар моҳиятини оммага холислик билан етказиш борасидаги фидокорона хизмати алоҳида эътироф этилди.

