Фаол ва иқтидорли ёшлар тақдирланди
Юксак натижаларнинг калити юксак эътибордир.
Ёшлар куни арафасида ўз иқтидори ва салоҳияти билан ажралиб турган бир гуруҳ фаол ва иқтидорли ёшлар тақдирланди.
Унда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, Инновацион ривожланиш агентлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, олий таълим ташкилотлари ректорлари ва профессор-ўқитувчилари, шунингдек, бир қатор вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбир давомида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалга оширилаётган “Академик ҳаракатчанлик” дастури, “Бўлажак олим”, “Келажак муҳандислари”, “Мирзо Улуғбек ворислари” ҳамда бошқа республика миқёсидаги илмий-инновацион танловлар, олимпиадалар, фестиваллар ва мусобақаларда юқори натижаларга эришган, инновацион ташаббуслари билан ажралиб турган 21 нафар иқтидорли ёш “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мазкур маросимдан кўзланган мақсад ёшларнинг илмий изланишлари, инновацион ғоялари ва амалий лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, уларни янги марралар сари руҳлантиришдан иборат.
Шербек Исломов, ЎзА