Фан олимпиадаси ғолиблари
Бухоро педагогика институтининг ҳарбий таълим факультети биносида “Жалолиддин издошлари – ватанимиз посбонлари” шиори остида вилоят фан олимпиадаси бўлиб ўтди.
–Унда жорий ўқув йилида ўтказилган асосий олимпиаданинг II босқичида математика ва физика фанларидан юқори баллни қўлга киритган умумтаълим мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг 200 нафардан ортиқ 9-синф ўғил болалари иштирок этиб, ўз билимларини синовдан ўтказди, –дейди Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Фаррух Қурбонов.
[gallery-15656]
Вобкент туманидаги ихтисослаштирилган мактаб- интернат ўқувчиси Собир Бобоқулов энг юқори балл билан фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
Ғиждувон туманидаги 7-мактаб ўқувчиси Озодбек Амруллаев 2-, 36-мактаб ўқувчиси Фозилбек Фаёзиддинов 3-ўринни эгаллади.
Тадбирнинг тақдирлаш маросимида ғолиблар диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),
ЎзА мухбирлари.