Фан олимпиадаси – билим ва иқтидор синови
Хоразм вилоятидаги умумтаълим мактабларининг 9–11-синф ўқувчилари ўртасида асосий фан олимпиадасининг иккинчи – туман (шаҳар) босқичи белгиланган режа-жадвал асосида давом этмоқда.
Айни кунларда математика фани бўйича ўтказилаётган беллашувларда ўқувчилар ўз билим ва салоҳиятини синовдан ўтказаяпти. Олимпиада 9-, 10- ва 11-синф ўқувчилари учун алоҳида, уч сменада ташкил этилган.
Иштирокчиларга тест шаклидаги топшириқларни бажариш учун ҳар бир сменада 90 дақиқа вақт ажратилган. Ўқувчилар белгиланган вақт давомида математик билимлари, мантиқий фикрлаш ва масалаларга ечим топиш кўникмаларини намоён этмоқда.
Мазкур олимпиада ўқувчиларнинг аниқ фанларга бўлган қизиқишини янада ошириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш ҳамда қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.
[gallery-32076]
Асосий фан олимпиадасининг туман (шаҳар) босқичи 27 октябрга қадар давом этади.
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА